Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Миробод туманларида бугун, 27 август куни электр таъминоти вақтинча ўчирилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 28 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
- Бектемир тумани: “Забардаст” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 18:00 гача;
- Миробод тумани: “Фитрат” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилди. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)