“Ан-Насср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ўз номини Гиннес рекордлари китобига ёздириб қўйди.
Бу сафар унинг рекордга эришишида YouTube канали ёрдам берди. Роналду обуначилар тўплаш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди.
Дастлабки 24 соат ичида португалиялик форварднинг YouTube каналига 19 729 827 киши обуна бўлди. Айнан шу натижа сабаб, футболчи Гиннес рекордлари китобига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 90 дақиқада ўзининг илк миллион обуначисига эга бўлди. Бу видеоҳостинг тарихидаги энг тез кўрсаткич ҳисобланади. Канал ишга тушганидан атиги олти кун ўтиб спортчининг обуначилари сони 50 миллиондан ошди.
39 ёшли Роналду учун Гиннес рекордлари китобидаги 41-рекорддир. Бу кўрсаткич бўйича у ўзининг асосий рақобатчиси аргентиналик Лионель Мессига етиб олди.
Изоҳ (1)
Ha