Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 119,3 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти ахборот хизмати.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ўрта Чирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. ЯТТ “Т.Р”га қарашли ишлаб чиқариш цехида фуқаро С.Ж. тижорат мақсадида 3 та алюмин эритиш қозонларини ўрта босимли аҳоли газ тармоғига қўлбола газ сўрғич мосламаси ёрдамида яширинча улаб, 119,3 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 214,7 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)