• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Дилларни дилларга, элларни элларга боғлайдиган ъШарқ тароналариъ олам узра ҳамиша баралла янграсин!” — Шавкат Мирзиёев 

    Самарқандда "Шарқ тароналари" мусиқа фестивали ўтказилди. Фестивалнинг очилиш маросимида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, мазкур санъат байрамини юқори савияда ташкил этишга ҳисса қўшган, ўз касбининг устаси ва фидойиси бўлган барча инсонларга, меҳнаткаш ва олижаноб Самарқанд аҳлига чин юракдан миннатдорлик билдирди.

    "Бугунги шукуҳли оқшомда сизлар билан серқуёш Ўзбекистонда, Ватанимизнинг бебаҳо гавҳари бўлмиш азим Самарқанд шаҳрида кўришиб турганимдан бахтиёрман.

    Авваламбор, ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига ташриф буюрган сиз, муҳтарам санъат намояндаларига, нуфузли фахрий меҳмонларимизга, хорижий давлатларнинг элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларига, оммавий ахборот воситалари ходимларига чуқур миннатдорчилик изҳор этаман", — деди президент.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев пандемия туфайли юзага келган беш йиллик танаффусдан сўнг ўтаётган “Шарқ тароналари” фестивалини санъаткорлар ҳам, мухлислар ҳам бирдек соғинганини айтиб ўтди.

    "Бугунги санъат байрами барчамизни янгича руҳ ва шукуҳ билан ўзига чорламоқда.

    Мамлакатимизда ўн учинчи бор ўтказилаётган ушбу анжуман гарчи “Шарқ тароналари” деб аталса-да, бугунги кунда у моҳият эътиборига кўра, “Жаҳон тароналари” фестивалига айланганига барчамиз гувоҳмиз.

    Бу ҳақиқатни биринчи фестивалда 31 та мамлакат вакиллари қатнашган бўлса, бу йил барча қитъалардаги 80 га яқин давлатдан 400 нафардан зиёд санъаткор ва олимлар иштирок этаётгани ҳам тасдиқлайди.

    Фото: “Дарё”

    Ўтган давр мобайнида Самарқанднинг юлдузли осмони остида қанчадан-қанча сеҳрли наволар, ҳаётбахш оҳанглар янгради. Кўҳна Шарқ бағрида туғилган мусиқий қадриятлар анжуманимиз туфайли халқаро миқёсда кенг эътибор ва эътироф қозонди. Фестивал ўнлаб маҳоратли хонанда ва созандаларни, истеъдодли ёшларни кашф этди, уларнинг парвозига қанот, ижодига куч ва илҳом бағишлади", — деди Шавкат Мирзиёев.

    "Дунёдаги жамики халқлар қатори ўзбек эли ҳам тинчлик ва осойишталикни юксак қадрлайдиган, оқкўнгил ва бағрикенг халқдир. Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг туб моҳиятини ҳам турли давлатлар билан тинчлик ва ҳамкорлик, дўстона муносабатларни ривожлантириш тамойили ташкил этади.

    Шу маънода, юртимизда “Шарқ тароналари” анжумани билан бирга, халқаро мақом санъати, бахшичилик санъати, ҳунармандчилик фестиваллари, фолклор ва рақс санъати бўйича “Буюк ипак йўли”, “Лазги” халқаро фестиваллари, Тошкент халқаро кинофестивали сингари йирик маданий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Улар, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистоннинг жаҳон аҳлини тинчлик-тотувликка, қардошлик ва аҳилликка чақирадиган эзгу даъватидир.

    Бундай чорлов ҳозирги вақтда ғоят муҳим аҳамиятга эга. Чунки бугун кўз ўнгимизда дунёнинг бутунлай янги, беқарор, хавотирли геосиёсий ва геоиқтисодий архитектураси шаклланмоқда. Турли мамлакатлар ўртасида низо ва адоватлар, қарама-қаршилик, ишончсизлик муҳити кучаймоқда. Жамиятлар ичида маънавий таназзул илдиз отмоқда. Нотинч ва таҳликали замонда азалий қадриятларни, одамийлик қиёфасини сақлаб қолиш тобора мушкул бўлиб бормоқда.

    Мана шундай мураккаб вазиятда илоҳий сарчашмалардан қувват олиб, вақт ва макон чегаралари оша гуманистик идеалларни тараннум этадиган асл санъат, мусиқа ва адабиёт халоскор куч бўлиб майдонга чиқиши зарур.

    Бугун биз танлаган йўл келажагимиз ва тақдиримизни белгилайди. Бу кўҳна дунё тинчлик ва дўстлик билан яшнайди, яшаради. Инсонлар, халқлар ва давлатлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни эса, биринчи навбатда, сизлар каби эзгу ниятли ижодкорлар, сизларнинг ҳамфикр ва бирдамлигингиз, адабий-маданий ҳамкорлик мустаҳкамлайди.

    Мана шу муҳташам майдонда мағрур ҳилпираб турган байроқларга қаранг! Қайси мамлакат, қайси халқ тимсолларини кўрмайсиз бу ерда! Улар ифода этадиган ранглар жилоси ва гармонияси, фестивалда янграйдиган куй ва қўшиқлар барчамизнинг кўнглимиздаги олижаноб орзу-интилишлар билан уйғун ва ҳамоҳангдир. Шу ҳолатнинг ўзи ҳам инсониятнинг асли ва насли бир эканидан далолат бермайдими?

    Мана шундай эзгу ва улуғ мақсадларни ўз ҳаётининг мазмуни деб билган сиз, азизларни – етти иқлимдан келган тинчлик ва дўстлик элчиларини бугун меҳмондўст ва маърифатли Самарқанд аҳли, бутун Ўзбекистон халқи бағрини очиб қарши олмоқда.

    Бизнинг халқимиз азал-азалдан санъатга меҳр ва ихлос қўйиб яшайди, мусиқани инсон руҳининг илоҳий қуввати деб билади. Буюк Шарқ мутафаккирлари мусиқа илми ва тарихи, мақом санъати, чолғу созлари ҳақида ажойиб асарлар яратганлар. Биз барчамиз мана шундай ўлмас маданий мероснинг ворисларимиз. Бинобарин, бу улкан меросни биргаликда ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, уни келгуси авлодларга безавол етказиш олдимизда турган энг муҳим вазифадир.

    Шу маънода, бетакрор Самарқанд заминида дунёнинг таниқли илм-фан ва маданият арбоблари иштирокида мамлакатимизнинг маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича куни кеча ўтказилган навбатдаги халқаро илмий конгресс муҳим амалий қадам бўлди.

    Ушбу анжуманда мамлакатимиз маданий-гуманитар ҳаётида ўзига хос мегалойиҳа бўлган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги ғоя ва ташаббуслар, қимматли таклиф ва тавсиялар билдирилгани бизни албатта мамнун этади.

    Айниқса, муқаддас мусулмон динининг гуманистик моҳиятини очиб бериш, ислом аввало эзгулик, тинчлик, илм-маърифат ва маданият таълимоти эканини яна бир бор таъкидлаш, исломофобия кўринишларига барҳам беришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ниҳоятда долзарбдир.

    Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тантанамизда иштирок этаётган, Ўзбекистоннинг чинакам дўстлари бўлган ушбу конгресснинг ҳурматли аъзоларига жонажон Ватанимиз, халқимизга кўрсатаётган юксак ҳурмат ва эътиборлари учун чин қалбдан миннатдорлик билдирамиз.

    Бугунги кунда “Шарқ тароналари” фестивалининг тарихи ва анъаналарини, Шарқнинг бой ва ранг-баранг мусиқий маданиятига доир маълумотларни ўзида мужассам этадиган алоҳида энциклопедия ва унинг виртуал шакли – кўп тармоқли ахборот платформасини яратишнинг вақти келди, деб ҳисоблайман.

    Мен ушбу қомусни тайёрлашда, жаҳоннинг турли музей ва кутубхоналари, архив ва фондларида тарқоқ ҳолда сақланаётган қимматли маълумотларни тўплаш, уларнинг ягона базасини яратиш ва келажак авлодларга етказишдек эзгу ва хайрли ишда барчангиз фаол иштирок этасиз, деб ишонаман.

    Шу билан бирга, юртимизда шаклланган ижобий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ушбу анжуманимизнинг кўлами ва жозибасини янада ошириш мақсадида “Шарқ тароналари” фестивалининг халқаро Дўстлар клубини ташкил этишни таклиф қиламан.

    Маълумки, ҳар бир фестивал давомида янги-янги мусиқий асарлар яратилади, мухлислар қалбидан жой оладиган дилбар куй-қўшиқлар ижро этилади. Афсуски, мана шундай ноёб тароналар кўпинча фақат бир анжуман доирасида янграйди, халқаро миқёсда кенг тарғиб қилинмайди. Шу боис, фестивалимизнинг барча ғолиб ва совриндорлари иштирокида дунё мамлакатларининг нуфузли саҳналарида катта-катта концерт дастурларини намойиш этиш таклифини билдирсам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлайсизлар.

    “Шарқ тароналари” фестивали бетакрор Регистон майдонида, “Ер юзининг сайқали” деб ном қозонган, асрлар бўйи ўз таровати ва жаҳоншумул шуҳратини сақлаб келаётган афсонавий Самарқанд шаҳрида ўтказилиши албатта бежиз эмас.

    Бундан минг йил аввал Шарқнинг машҳур шоири Абул-Фатҳ ал-Бустий “Бу дунё жаннатининг номи эрур Самарқанд”, деб ёзган эди. Бу ҳаққоний баҳо нафақат тарихий, балки замонавий Самарқанд учун ҳам  бағоят мос ва муносибдир.

    Ўтмишда қанчадан-қанча карвон йўллари ўтган, қандай буюк тарих ва маданият яратган, шаҳарлар сарвари Самарқанд бугун яна навқирон қиёфа касб этиб, дунё ҳамжамиятига тинчлик саломини йўллаб турибди.

    Фестивал шарофати билан хориждан келган меҳмонларимиз Самарқандни яна бир бор ўзлари учун кашф этар эканлар, не-не шоирлар, не-не ҳофизлар куйлаган бу муаззам шаҳарнинг бугунги жамоли, очиқкўнгил ва саховатли халқимизнинг эзгу фазилатлари уларни албатта ўзига мафтун этади, деб ишонамиз.

    Фурсатдан фойдаланиб, анжуман доирасида ўтказиладиган “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий уйғунлашув тамойиллари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ишига муваффақият тилайман.

    Бугунги санъат байрамини юқори савияда ташкил этишга ҳисса қўшган, ўз касбининг устаси ва фидойиси бўлган барча инсонларга, меҳнаткаш ва олижаноб, меҳридарё Самарқанд аҳлига чин юракдан ташаккур билдираман.

    Дилларни дилларга, элларни элларга боғлайдиган “Шарқ тароналари” олам узра ҳамиша баралла янграсин!

    Фестивалнинг барча иштирокчиларига омад ва ютуқлар ёр бўлсин!", — дея нутқини якунлади президент.

    26.08.2024, 20:20   Изоҳ (0)   6095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

    26.08.2024, 19:19

    Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг импорт ҳажми эълон қилинди

    26.08.2024, 19:00

    “Бу мажмуа буюк маънавий устун бўлиши керак” — Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

    26.08.2024, 18:50

    ССВнинг Навоий вилоятидаги хусусий корхона лицензиясини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилмади

    26.08.2024, 18:30

    Собиқ турмуш ўртоқларига алимент тўламаган эркакнинг Cobalt автомашинаси хатланди

    26.08.2024, 18:10

    “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали доирасида илмий-амалий конференция ўтказилади

    26.08.2024, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.