Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Ўткир Юсупов ёзда Наманганнинг “Навбаҳор” клубидан Эроннинг “Фулад” клубига кўчиб ўтди.
23 август, жума куни “Фулад” Эрон чемпионати 2-турида ўз майдонида “Мес Рафсанджан” билан нурсиз дуранг қайд этди. Мазкур баҳсда Юсупов “Фулад” дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади ва гол ўтказмади. 1-турда ҳам Юсупов “Нассажи”га қарши баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган эди.
Эътиборлиси, Эрон чемпионатининг дастлабки 2 турида фақатгина Юсупов ўз дарвозасидан умуман гол ўтказиб юбормади.
Юсупов жамоаси 2 турда 4 очко тўплаб, турнир жадвалининг 5-ўрнида бормоқда. “Фулад” навбатдаги ўйинни 30 август куни сафарда Остон Ўрунов тўп тепаётган “Персеполис”га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)