Исландиянинг Гриндавик шаҳри яқинидаги Сундҳнукур вулқонининг кучли отилиши бошланди, 3000 дан ортиқ аҳоли зудлик билан эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда RUV хабар берди.
Гриндавик ёнғин хизматига кўра, вулқон отилиши бошланганидан сўнг, ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Аҳолини эвакуация қилиш деярли якунланган. Мутахассислар магма оқиб чиқаётган ер ёриғи 3,9 километрни ташкил этишини айтмоқда.
Шу билан бирга, вулқон лаваси жуда юқори — соатига 6 километр тезликда ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, Рейкявикда вулқон отилиши билан бир вақтда зилзила содир бўлган, бироқ уларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳали-ҳануз исботланмаган.
Изоҳ (0)