Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 16 август куни Қозоғистоннинг Остона шаҳри 2025 йилги эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишини маълум қилганди.
Бир оз муддатдан сўнг, IBA расмий сайти бу хабарни ўчириб ташлади ва жаҳон чемпионати мезбони йил охиригача эълон қилинишини таъкидлаган. Шу билан бирга аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлиги Сербия пойтахти Белград шаҳрида қолган.
Бу ҳолат нима билан боғлиқ эканлигига тушунтириш берилмаган, аммо ХОҚ бир неча ой олдин IBA шаъфелигидаги мусобақаларда қатнашувчи боксчилар Олимпиададан четлатилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)