Шимоли-ғарбий ҳудудларига кириб келган салқин ҳаво дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Маълум қилинишича, 17 август, шанба куни ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 31-36 даража, якшанба куни эса 27-32 даража атрофида бўлади. Кечалари ҳам анча салқинлашиб, ҳарорат 17-22 даражагача пасаяди.
Шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида, якшанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 19-21 даражагача, кундузи 27-29 даражагача пасаяди.
Изоҳ (0)