Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев “Дарё” мухбири билан суҳбатда Суперлигада фаолият олиб бораётган футболчиларнинг ойликлари ҳақида маълумот берди.
“Энди фаолиятини бошлаётган футболчилар 2—3 миллион сўм ойлик олади. Энг юқори маош олувчи футболчилар 100—150 миллион сўм атрофда маош олади. Шуни айтишим мумкин. Бу ҳамма футболчи шунча маош олади, дегани эмас. Ўртача маош миқдори Суперлигада 25—30 миллионни ташкил қилади.
Про Лигада ўртача ойлик 10—15 миллион атрофида”, деди ПФЛ бош директори.
Суҳбат давомида Диёр Имомхўжаев Олимпиада йўлланмаси учун берилган мукофот пулидан норози бўлган футболчиларни кескин танқид қилган эди.
Изоҳ (0)