Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этгани, марҳуманинг яқинлари бунга зўравон эр айбдорлигини айтгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Олий суднинг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 13 августдаги ҳукмига мувофиқ Д.Х. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Жабрланувчи Н. Х. (марҳума)нинг қонуний вакили Р.С. судланувчи Д.Х.дан моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли ҳужжатларни тўплаб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
“Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан томонлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судига апелляция (кассация) инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)