• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    16 йил ательеда ишлаган, отаси сабаб сурдо тилини ўрганган ва саратонни енгган актриса Раъно Шодиева 45 ёшда (фото)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева профессионал ижод оламига кириб келганига салкам 30 йил бўлди. Тўғри, у суратга тушган фильмлари сони айрим ёш актрисаларнинг роллар рўйхатидан камдир, аммо савия борасида бундай деёлмаймиз.

    У “Ойижон”да томошабинни кулдирган бўлса, “Қизғалдоқ”да йиғлатолган, қаҳрамонининг ҳаётда борлигига ишонтира оладиган саноқли актрисалардан бири. Раъно Шодиева 12 август куни 45 ёшни қаршилади. Унинг ҳаёт китобида қувончли воқеалар билан бирга, бир оз таҳликали дамлари ҳам бор.

    “Онамнинг қиммат либосларини киярдим”

    Фото: Скрин

    — Оилада иккита фарзандмиз. Ота-онам акам иккимизнинг таҳсил олишимиз учун бор имкониятларни яратиб берган. Ҳар йили ёзда Россиядаги энг яхши оромгоҳларга бориб дам олардик. Онам ўзига нисбатан эътиборли ва ҳамиша энг қиммат муаллифлик либосларини киярди. Мен эса уларни ўзимга мослаб тикиб олардим. Аммо онам бирор марта бунинг учун уришмаган. Либосларга ўчлигимнинг сабаби рақс билан боғлиқ. “Раққоса чиройли кийимда рақсга тушиши керак”, деган тушунчам бор эди. Хуллас, болаликдан фақат раққоса бўламан деган ният билан улғайганман, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    “13 ёшимда кинога кириб келдим”

    Фото: Скрин

    — Илк ролимни 13 ёшимда Қамара Камолованинг “Атроф оппоқ қорга бурканди” фильмида ижро этганман. Кинода суратга тушиш ва кейинчалик актриса бўлиш хаёлимда ҳам бўлмаган. Қамара опа нафақат режиссёр, балки ҳаётимдаги муаллим бўлган. Онам ҳамиша ишда бўларди, кўп нарсаларни у инсондан ўрганганман.
    Мактабни битирганимдан кейин қайси касбни эгаллаш ҳақида кўп ўйлаганман. Шунда дадам дизайнерлик бўйича ўқишни таклиф қилган. “Конструктор-дизайнер” мутахассислигини эгаллаб, 16 йил давомида ательеда ишлаганман.

    “Танзила Норбаеванинг шахсий дизайнери бўлганман”

    Фото: Instagram

    — Опа билан ательеда ишлаб юрган пайтимда танишганмиз. Бу соҳадан кетганимдан кейин афсуски Танзила опага ҳеч нарса қилиб бера олмадим. Ҳали ҳам ўзимни кечира олмаяпман. Яқинда кўришганимизда ҳам кўйлак, костюмлар тикиб берсанг бўлар экан деб қолдилар. Кейин мен Туркияга кетдим ва бу илтимосларини бажара олмадим, — дейди актриса.

    “18 ёшимда ‘Чимилдиқ’га чақиришди”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — 18 ёшимда Мелис Абзалов “Чимилдиқ” фильмига таклиф этди. Бу ролни театрда Мадина Мухторова қойилмақом ижро этган. Унинг даражасида ижро эта оламанми, деб иккилангандим. Кейин “Шайтанат” фильмининг кастингига таклиф қилишди. Ростини айтсам, бу фильм ҳақида, умуман асар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Чунки фақат рус тилидаги китобларни ўқирдим. Зайнаб роли учун жуда кўп актрисалар кастинг топширган, кейин билсам бу ролни аввалига Наврўза Бийназова ижро этган ва қандайдир сабабларга кўра суратга тушишни истамай қолган экан. Наврўза опа билан бир “дом”да турардик. Муносабатларимиз жуда яхши, аммо бирор марта нега ролдан кетгани ҳақида сўрамаганман, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    “Озодбек Назарбеков билан курсдошман”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Кинодаги ролларим муваффақиятли чиқишни бошлаганидан кейин бу соҳада ҳам таҳсил олишга қарор қилганман. Жуда машҳур инсонлар Озодбек Назарбеков, Ҳалимахон каби ижодкорлар билан курсдош бўлганман. Ундан кейин магистратурада ҳам таҳсил олдим. “Қўғирчоқ театр актёрлиги” бўлимида таҳсил олиб, кар-соқов болалар учун спектакллар саҳналаштиришни ният қилгандим. Институтдан иш таклиф қилишди ва беш йил давомида устозлик ҳам қилдим. Аммо институтда ишлаб, ижоддан бир оз узилгандек бўлдим. Шу боис, устозликни тарк этиб, бор эътиборимни ижодга қаратдим, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    “Онам сабаб хайрия ишларини бошладим”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Онам имконияти чекланган болалар маданият марказида ишларди. Бир куни “Сен таниқли актрисасан, нега менга ёрдам бермайсан”, деб қолди. Аввалига онамни ранжитмаслик учун хайрия ишларида қатнашиб юрдим. Аммо у ердаги муҳит билан яқиндан танишиб, болажонларга меҳрим тушиб қолди. Улар шу қадар меҳрлики, инсонни ўзига оҳанрабодек тортади. Айни кунда бу соҳада нафақат, онам ва мен, балки қизим ҳам фаолият юритади, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    “Турмуш ўртоғим билан бошқа-бошқа инсонлармиз”

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Мен тошкентлик, турмуш ўртоғим эса қашқадарёлик инсон. Аслида дунёқарашимиз ва одатларимиз ҳам бир-бирига мос эмас. Масалан, мен нозикликни ёқтираман, турмуш ўртоғим эса чапани самимий инсон. Ҳатто яхши кўрадиган нарсаларимиз ҳам бир-биридан фарқ қилади. Аммо турмуш ўртоғим оилапарвар ва аёлини қадрлайдиган инсон. Оиламиз учун ҳамма имкониятни яратиб беради. Шу кунгача рўзғор харажатлари ҳақида бош қотирган эмасман, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    Оғир хасталикни енгган актриса

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Жигаримнинг 60 фоизини олиб ташлашди ва соғлом қисмини қолдиришди. Жигар ўсадиган орган. Худо хоҳласа, олиб ташланган ўша фоизи бир йил давомида яна ҳам ўсиб, жойига тушади. Осон амалиёт бўлмади, жуда қийин, машаққатли. Жигарнинг ўзи 300 та функцияни бажаради. Унда қон томирлари кўп. Шунинг ҳаммасини жой-жойига тикиш керак бўлди, — дейди актриса.

    Раъно Шодиеванинг “Меҳрли қўллар”и

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Сурдо тили оиламиз учун янгилик эмас. Дадамнинг эшитиш билан боғлиқ нуқсони бўлгани сабаб болалигимиздан бу тилни ўрганишга ва у орқали дадам билан эркин мулоқот қилишга ҳаракат қилганмиз. 2003 йили уч ойлик курсга қатнадим ва сурдо таржимони мутахассислигини эгалладим. Ҳозирги кунда бу тилда эркин мулоқот қила оламан. Ҳатто фарзандларим ҳам буни ўрганган.

    Болалигимдан имконияти чекланган инсонларга бефарқ бўлмаганим учун “Қўллар ёрдамида гаплашамиз” номли ташкилотни йўлга қўйгандим. Кейин унинг қамрови янада мукаммаллашиб, эшитиш, кўриш, гапириш билан боғлиқ имконияти чекланган болалар ва ёшлар ташкилотини туздик. Ҳозирги кунда раҳбарлигимдаги “Меҳрли қўллар” ёшлар ва болалар маркази имконияти чекланган қатлам вакилларининг ҳаётга мослашувчанлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    Маҳоратли актриса энди бувижон

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    Актриса 2021 йили ўғли Диёрни уйлантирди. Қизиғи шундаки, унинг келини рус миллатига мансуб. Орадан кўп ўтмай қизи Рахшонани ҳам турмушга берди. Ҳозирда актрисанинг уч нафар набираси бор.

    “Жигаримнинг 60 фоизи олиб ташланди”

    Афсуски, 2022 йили актрисада жиддий хасталик аниқланганди. Икки йиллик мунтазам даволаниш ва жарроҳлик амалиётларидан сўнг актриса соғлом ҳаётга қайтди. Тўғрироғи, у саратонни енга олди.

    Актриса айни кунларда “Адолат” фильми ва “Қизим” сериалида суратга тушмоқда. Қувонарлиси, у аввалгидек гўзал ва қувноқ. Демак, саломатлиги ҳам жойида.

    13.08.2024, 19:56   Изоҳ (0)   76718
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кейт Миддлтон саратоннинг инқирозли даврини енгиб ўтди ва ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда

    04.06.2024, 14:50

    Ҳарбий бўлиш насиб қилмаган, бахтини иккинчи турмушидан топган Улуғбек Қодиров нима учун АҚШга кетган эди? (фото, видео)

    08.08.2024, 11:35

    Шоҳрух Хон 8 марта операция қилинган: Ҳинд киноси юлдузлари қандай касалликлардан азият чекади? (фото)  

    12.08.2024, 15:53

    Колин Фаррелл, Кира Найтли ва фарзандлари камёб касалликдан азият чекадиган бошқа юлдузлар

    13.08.2024, 19:05

    Қирол ва шаҳзодалар билан дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)

    13.08.2024, 15:30

    Оиласи ҳақида гапиришни истамайди, Мустафога ўхшатишларини ёқтирмайди: турк актёри Меҳмет Гунсур ҳақида қизиқарли маълумотлар

    13.08.2024, 13:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.