Париж Олимпиадасида эркин кураш бўйича баҳслар давом этмоқда.
-57 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун қирғизистонлик Алмаз Уулу Бекзатга қарши гиламга чиқди.
Якунда Ғуломжон рақиби устидан ғалаба қозониб, Париж—2024 Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.
Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 3 та олтин ва 3 та бронзага етмоқда.
Изоҳ (0)