Париж Олимпиадасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик Екатерина Шубина ярим финал йўлланмаси учун яна бир бор курашиш имконини сақлаб қолди.
![](/static/2024/08/07/photo_2024-08-07_13-31-43-9b6YgFe5.jpg)
Ўзбекистонлик байдаркачилар Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокларини бошлади. Ўзбекистонликлар ичида биринчи бўлиб Екатерина Шубина 500 метр масофага кечган саралаш босқичида стартга чиқди.
5-гуруҳда ҳаракат қилган Шубина 1:58.37 дақиқа билан 6-бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. Спортчи етакчидан 10 сония ортда қолди. Энди спортчи чорак финал орқали ярим финал йўлланмаси учун курашни давом эттиради.
Изоҳ (0)