Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича мусобақаларнинг аралаш жамоавий турида бронза медалига ўтиш босқичи бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонликлар Жанубий Корея дзюдочилари билан беллашди.
Бу сафар таркибда Диёра Келдиёрова ҳам бор эди. Дастлабки баҳсни Гулноза Матниязова ғалаба билан бошлаб берди. Иккинчи баҳсда Давлат Бобонов имкониятни бой берди ва ҳисоб тенглашди.
Учинчи бўлиб баҳсларга киришга Ирисхон Қурбонбоева ҳам мағлубиятга учради. Кейинги бўлиб татамига йўл олган Алишер Юсупов ҳам мағлубиятга учради. Бешинчи бўлиб татамига чиққан Диёра Келдиёрова ҳисобни қисқартиришга эришди.
Муҳим баҳсда Муроджон Йўлдошев Рио—2016 ёзги Олимпия ўйинлари финалчиси Ан Баулга имкониятни бой берди ва Ўзбекистон терма жамоаси аралаш гуруҳ баҳсларидаги иштирокини якунлади.
Аввалроқ, дзюдочилар чорак финалда италияликларга мағлуб бўлган эди.
Изоҳ (0)