Андижон вилояти Пахтаобод туманида эркак қайнонаси ва хотинини ўлдириб қўйди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан “Дарё”га маълумот берди.
Маълум қилинишича, 1 август куни соат 08:30 ларда Пахтаобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган А.Н. турмуш ўртоғи ва қайнонаси билан ўзаро жанжаллашиб, иккисига ҳам темир жисм билан тан жароҳати етказган.
Олинган тан жароҳатлари оқибатида қайнона воқеа жойида, турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланди.
Бундан олдин Хоразм вилояти Шовот туманида эр хотинининг бошига 17 марта болта билан уриб, ўлдириб қўйгани, Фарғона вилояти Риштон туманида эркак хотинини рашк сабаб пичоқлагани, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш кичик болани ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)