• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Истеъдодли, муваффақиятли, лекин ёлғиз: турмушга чиқмаган турк актрисалари (фото)

    Иқтидорли, жозибали, Туркияда ҳам, хорижда ҳам кўплаб мухлисларига эга мазкур актрисалар карьерасида омадли бўлса-да, шахсий ҳаётларини тартибга сололмаган.

    Фелиз Аҳмет (40 ёш)

    “Муҳташам юз йил” телесериалидан танилган Фелиз Аҳмет тақдирини боғлай оладиган одамни ҳали учратмаганини айтади. Ижодий фаолияти давомида актриса 13 та лойиҳада иштирок этган. Сўнгги “Профит” сериали 2019 йилда чиқди.

    Фелиз дарҳол актрисалик касбини танламаган. Бу қарорга келишдан олдин у тиббиёт лицейини тамомлаган. Аммо театрга иштиёқманд бўлиб, лицейни тугатгач, профессионал таълим олишга ва актриса бўлишга қарор қилади. У Македониядаги Тасвирий санъат академиясида ўқиган, сўнгра Туркияга кўчиб ўтган ва ўз фаолиятини саҳна актрисаси сифатида бошлаган, сўнгра фильмларда рол ўйнай бошлаган.

    Актриса 4 та — швед, инглиз, македон, турк тилларида эркин сўзлашади. У саёҳат қилишни яхши кўради. Ёлғизлигининг сабабини у банд бўлган иш тартиби, ҳар йили янги лойиҳа деб билади. Бундан ташқари, у ҳақиқий дўсти ва умр йўлдошига айланадиган одам билан учрашишни орзу қилади.

    Жансу Дере (41 ёш)

    Жансу Дере нафақат гўзал аёл, балки машҳур актриса ҳамдир. Жансу ўз фаолиятини подиум ва гўзаллик танловларида қатнашишдан бошлаган. У таниқли дизайнерлар билан ҳамкорлик қилди, унинг фотосуратлари кўпинча машҳур журналларнинг муқоваларини безаб турарди.

    Модель сифатидаги карьерасидан кейин уни фильмлар ва телесериалларда суратга тушишга таклиф қилина бошлашади. Унинг 2003 йилда бошланган актрисалик фаолиятини муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин. 2021 йилда Жансу Лотин Америкасининг Проду Awards мукофотини испан бўлмаган энг яхши актриса сифатида қўлга киритади.

    6 йил давомида Жансу ишдаги ҳамкасби Жем Йилмаз билан учрашади, аммо шиддатли романтика ажралиш билан якунланади. Қисқа вақт ичида актриса медиа директори Жем Ойдин билан муносабат ўрнатади. Гарчи кейинчалик бирга бўлолмаган бўлсалар ҳам, у Жансунинг “Муҳташам юз йил” фильмида рол ўйнашига ёрдам беради.

    “Муҳташам юз йил”нинг суратга олиш жараёнида актрисанинг сериалдаги ҳамкасби Ҳалит Эргенч билан ҳам ишқий муносабатда бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалади, бироқ актриса бу миш-мишларни дарҳол рад этади. Бергузар Корел ҳам уни қўллаб-қувватлаб, Жансу билан опа-сингилдек эканини айтади.

    Дениз Чақир (39 ёш)

    Дениз мактабни тугатгач, ўз шаҳридаги театр академиясига ўқишга киради, сўнгра давлат театр университетида ўқишни давом эттиради. У 2004 йилда актёрлик фаолиятини бошлаган ва ижодий фаолияти давомида 14 та лойиҳада иштирок этган. У “Хазонрезги”, “Муҳташам юз йил”, “Мафия дунёни бошқаролмайди” сериалларида рол ўйнаган.

    Актриса шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ёқтирмайди, лекин унга боғлиқ баъзи жиҳатлар ҳаммага маълум. “Хазонрезги” сериалини суратга олиш жараёнида Чақир ҳамкасби Никҳат Олтинкая билан учраша бошлайди. Узоқ муддатли муносабатларга қарамай (2 йилдан ортиқ), номаълум сабабларга кўра уларнинг ораси бузилади.

    Дениз иккинчи марта “Иффат” лойиҳасида рол ўйнаган актёр Иброҳим Челиккол билан омадини синаб кўради. Муносабат уч йил давом этади ва Чақир Иброҳимнинг хиёнати ҳақида билгач, ҳаммасига нуқта қўяди.

    Шунингдек, у актёр Фират Доруўғли билан ҳам учрашиб юрган, аммо муносабатлар тўйгача етиб бормаган.

    2015 йилда уни “Мафия дунёни бошқаролмайди” телесериалидаги ҳамкасби Окати Кайнаржа билан кўришади. Сценарийга кўра, уларнинг қаҳрамонлари бир-бирига ошиқ бўлиши керак, аммо актёрлар ўзаро муносабатларини ҳақиқий ҳаётга олиб киришган. Аммо тез орада жуфтлик ажралишади.

    Афсуски, актрисанинг шахсий ҳаёти унинг карьераси каби муваффақиятли эмас, у ҳалигача турмушга чиқмаган. Чакир ўз интервьюсида никоҳининг бир-бирига бўлган ишонч ва ҳурмат асосида қурилишини исташини айтади. Кўринишидан, актриса ўзи ишонадиган одамни учратмаган.

    Мине Тугай (43 ёш)

    “Қулупнай ҳиди” сериалидаги мафтункор Элчин, “Тўлқин”даги меҳрибон Эндер, “Золим Истанбул”даги шижоатли Шениз Карачай. Унинг фильмографияси 24 та лойиҳани ўз ичига олади.

    Мине ҳамиша актриса бўлишни орзу қилар, лицейда ўқиб юрган чоғида ҳам театр спектаклларида фаол иштирок этган. Лицейни тугатгач, Истанбул университетининг актёрлик факультетида ўқишни давом эттиради. У ўзининг 15 йиллик ижодий фаолиятини Истанбулдаги “Самовар” театрида ишлашга бағишлаган ва бир қатор театр мукофотларига сазовор бўлган.

    2002 йилда у “Гулбаёз” мини-сериалида Башак ролида дебют қилади. Ўшандан бери у ҳар йили телесериаллар ва фильмларда рол ўйнайди.

    Мине шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни истамайди. Актриса ўзини ижодга фидокорона бағишлаб, карьерасини муваффақиятли қурмоқда. Тиғиз иш жадвали туфайли шахсий ҳаёти учун вақти йўқ. Шуни таъкидлаш керакки, актрисанинг муносабатлари ҳақида жуда кам маълумот мавжуд. 43 ёшли турк кино юлдузи турмушга чиқмаган. Мине Тўғай ёшига қараганда ажойиб кўринади.

    02.08.2024, 17:55   Изоҳ (0)   48397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекхем, Бейонсе, Кардашян ва бошқа юлдузларнинг энг зўр машиналари (фото)

    01.08.2024, 12:05

    Нафақат ташқи кўриниши, балки истеъдоди билан ҳам оламшумул машҳурликка эришган ҳинд актёрлари (фото)

    01.08.2024, 16:25

    Голливуд юлдузларига икки томчи сувдек ўхшайдиган оддий одамлар (фото)

    02.08.2024, 13:20

    Қандай қилиб оддий оиладан чиққан 5 нафар аёл миллиардер шайхларнинг рафиқасига айланган?

    02.08.2024, 11:30

    Ҳинд киноси юлдузи Амир Хон иштирокидаги энг яхши комедиялар

    02.08.2024, 10:35

    Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг 16 ёшли қизи Вивен Голливудда иш бошлади

    02.08.2024, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.