Париж Олимпиадасида камондан ўқ отиш бўйича мусобақалар давом этмоқда.
Амирхон Содиқов Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларида яккалик дастуридаги иштирокини якунлади.
Ўзбекистонлик спортчи 2-даврада Лондон Олимпиадаси ғолиби италиялик Мауро Несполига 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маълумот учун, Содиқов камондан ўқ отиш спорт тури бўйича 1-саралашдаги иштирокида 72 уринишда 674 очко жамғарган ҳолда 13-натижани қайд этган эди. Амирхон биринчи босқичда аргентиналик Марио Дамиан устидан соф ғалабага эришганди.
Афсуски, 2-босқичдаги мағлубият спортчининг яккалик баҳсларида ўз юришини якунлашига сабабчи бўлди.
Изоҳ (0)