Ливан пойтахти Байрут шаҳрининг жанубий қисмига Исроил уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ” қўмондони Фуад Шукрнинг жасади вайроналар остидан топилди.
“Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳужум қилган бинода Шукр бўлганини тасдиқлаган, аммо унинг тақдири ҳақида ҳозирча хабар бера олмаслигини айтган.
“ “Ҳизбуллоҳ’қўмондони Фуад Шукрнинг жасади Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган бино вайроналари остидан топилди”, дейди манба.
30 июль куни Байрут жанубида Исроилнинг авиазарбалари сабаб камида тўрт киши ҳалок бўлган ва 74 киши яраланганди. Исроил армияси Ливан пойтахтига ҳужумдан мақсад “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондонини йўқ қилиш бўлганини айтган ва уни 12 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумда айблаган.
Араб матбуоти хабарларига кўра, Шукр “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг бош ҳарбий маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Маълум бўлишича, АҚШ 2015 йилдан бери Шукрга қарши санкциялар жорий этган, АҚШ расмийлари у ҳақидаги маълумот учун 5 миллион долларгача мукофот таклиф қилган.
Изоҳ (0)