Сўнгги пайтларда киберфирибгарлар томонидан ўзларини Ўзмиллийбанкнинг “Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими" ходимлари сифатида таништириб, фуқаролардан шахсий маълумотларини сўраш ва бу саволларга жавоб олингач, мижозларнинг ҳисоб рақамларидаги мавжуд маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.
“Ўзмиллийбанк” АЖ мижозларимизни ҳушёрликка чақирган ҳолда, банкда “Мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими” мавжуд эмаслиги, (Шунга ўхшаш “Мижозларга хизмат кўрсатиш маркази” мавжуд) асосийси, банк ходимлари томонидан уларга тегишли бўлган шахсий маълумотлар ҳамда телефон хабарномасига келган кодни сўраб мурожаат этмаслигини маълум қиламиз.
Агарда фирибгарлар томонидан худди шундай ўзини банк ходими сифатида ишончли тарзда таништириб, фуқарога оид бўлган маълумотларни сўраш ва юборилган кодни айтиш бўйича талаб қо`йиладиган бўлса, мижозлар ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш учун банкнинг расмий веб сайтига ёки ишонч рақамларига қўнғироқ қилишлари ҳамда фирибгарлар алдовини фош этишлари мумкин.
Фуқаролар ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсий маълумотларини учинчи шахсга ошкор этмасликлари ўзларини фирибгарлар тузоғи қурбони бўлмасликларидан халос этади.
Шундай экан, бу борада ҳушёр ва огоҳ бўлишингизни сўраб қоламиз.
Мурожаат учун:
Сайт — www.nbu.uz
Telegram — ҳттпс://т.ме/нбу_оффиcиал
Facebook — https://www.facebook.com/uznbu
Instagram — https://www.instagram.com/nbu.оффиcиал/
Алоқа маркази: 1344
Ишонч телефони: (78) 147-15-04
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)