Наманган шаҳрида 21 ёшли банк кассирини учинчи қаватдан итариб юборган икки киши ушланди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
22 ёшли М.Х. ва унинг таниши Л.Н. 21 ёшли банк кассири А.М. билан ўзаро тортишиши натижасида жанжалашиб кетган. Йигитлар уни қасддан ўлдириш мақсадида хонадоннинг ётоқхона ойнаси ромига мажбурлаб чиқариб, кўп қаватли хонадоннинг учинчи қаватидан пастга мажбуран итариб, ташлаб юборган. Шундан сўнг улар яшириниш мақсадида Spark автомашинасида воқеа жойидан номъалум томонга қочиб кетган.
А.М.га воқеа содир бўлган вақтда хонадоннинг ҳовлисида бўлган фуқаролар томонидан ёрдам кўрсатилиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Наманган филиалига олиб борилган, у тирик қолган.
Шифокорларнинг дастлабки маълумотномасида, фуқаро А.М.даги жароҳатлар оғирлик даражасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” гуруҳига кириши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “п” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Х. ва унинг таниши Л.Н. ушланган.
Изоҳ (0)