Андижон вилоятида салкам 9 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита АГТКШ аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Ҳолат инспекциянинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда Андижон вилоятида ўтказаётган назорат тадбирларида фош бўлган.
Жалақудуқ туманида фаолият юритувчи “Ж.М.С.” МЧЖ га қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг газ ҳисоблагич камера қисмидаги ички деталларда давлат стандартлари талабларига номувофиқлик ҳолати аниқланиб, таъминот корхонаси жами 4 миллиард 78 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Қорасув шаҳрида жойлашган “Ш.Г.А.В.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг газ ҳисоблагичи камера қисмидаги ички деталлар давлат стандартлари талабларига номувофиқлиги, таъминот корхонаси жами 4 миллиард 843 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳ (0)