• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШнинг янги президенти Ғазони қутқарадими? 

    21 июль куни АҚШ президенти Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди.

    Гарчи Жо Байденнинг сайловолди пойгасидан чиқиши тахмин қилинган бўлса-да, бу АҚШ билан чамбарчас боғланган мамлакатларда бирмунча беҳузурлик уйғотди. Ана шулардан бири Биньямин Нетаньяху бошлиқ яҳудийлар давлатидир. Исроил уруш бошлангандан бери Америка Қўшма Штатларининг қаноти остида бўлиб келмоқда.

    Унга на БМТ резолюциялари, на Жиноий суд қарорлари таъсир ўтказа оляпти. Бироқ можарога “Ҳизбуллоҳ” ҳамда ҳусийларнинг аралашуви “катта оға”нинг меҳрибончиликларига бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Ана шундай масъулиятли паллада АҚШда сиёсий беқарорлик юзага келгани Исроил учун унчалик ҳам ёқимли иш бўлмади. Ва бош вазир Нетаньяху Вашингтонга йўл олди... “Дарё” мазкур жараёнлар ҳақида экспертлар фикрини ўрганди. 

    Абдували Сойибназаров, сиёсатшунос:

    — Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг АҚШга ташрифи жудаям қийин вазиятга тўғри келяпти. Чунки Ғазодаги уруш бугунги кунда Ливандан тортиб Ямангача бўлган катта ҳудудларни қамраб олди. Яъни Исроил бир фронтда Фаластин билан, иккинчисида “Ҳизбуллоҳ” билан, учинчи фронтда эса Ямандаги ҳусийлар билан тўқнашувлар олиб боришга мажбур бўляпти. Қолаверса, Эрон омили ҳам бор... Шу сабабли Нетаньяху мураккаб вазиятни бошидан кечиряпти. АҚШга сафардан кўзланган мақсад аниқ — энг яқин иттифоқчиси билан маслаҳатлашиш. Яъни бундан буён қандай йўл тутиш керак? Кўриб турганимиздек, Нетаньяхунинг бу каби қаттиққўл сиёсати ўта хунук ва оғир оқибатларга олиб келяпти. Нетаньяху ўзининг сиёсий умрини узайтириш учун ҳар учта лагер билан мулоқотлар олиб боришга мажбур: биринчидан, мамлакат ичкарисидаги ултра ўнг иттифоқчиларининг кўнглини олиши керак, улар Ғазодаги операцияни охиригача олиб боришни талаб қилишяпти. Акс ҳолда, улар коалицияни тарк этишлари, ҳукумат инқирозга юз тутиши ва такрорий сайловлар ўтказилиши мумкин. Иккинчи томондан, АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байден билан мулоқот олиб боряпти, сафар давомида унинг тинчлик режалари яна бир бор муҳокама қилинади. Байден ҲАМАС билан музокараларни давом эттириш юзасидан босим ўтказяпти. Бундан ташқари, Камала Ҳаррис ва Дональд Трамп билан ҳам учрашади. 

    Абдували Сойибназаров
    Фото: “Дарё”

    Сайлов масаласида бугун АҚШда мураккаб вазият юзага келди. Камала Ҳаррис ёш, унинг ҳокимиятни эгаллаш имкониятлари борган сари ортиши мумкин. Ҳаррис Ғазода тинч инсонларнинг қирғин қилинишига қарши чиқяпти. Нетаньяху Трампнинг ҳокимият тепасига келишини истайди, чунки Трамп унинг ҳар қандай ҳарбий операцияларига кенг йўл очиб беради. Лекин шуни унутмаслик керакки, Қўшма Штатларда ким ҳокимият тепасига келишидан қатъи назар, Исроилни қўллаб-қувватлайди. 

    Шуҳрат Расул, сиёсатшунос:

    — Исроил ва АҚШ ўртасида Исроил давлатчилиги пайдо бўлгандан бери шаклланган тарихий анъаналар бор. Бу икки давлат ўртасида доим стратегик ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар бўлган. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, сайловларда қайси партия вакили ғалаба қилишидан қатъи назар, шаклланган тарихий традициялар бузилмаса керак. Лекин лидерларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Трамп ё Ҳаррис? Қайси бири сайловда ғалаба қозонишига қараб, бир оз мўтадиллашиши ёки аксинча, радикаллашиши мумкин. Агар Трамп ҳокимият тепасига келса, Исроил билан алоқаларни чуқурлаштиради, шунингдек, Фаластинга муносабатларда ҳам қаттиқлик кузатилиши мумкин. Умуман, Трампнинг ҳокимиятга келиши Фаластин халқи учун яхши эмас. Чунки у тўлалигича Нетаньяхуни ва унинг “Ликуд” партиясини қўллаб-қувватлайди. Борди-ю, Камала Ҳаррис ғалаба қозонса, у бирмунча мўтадил, норадикал сиёсат олиб боради. Бироқ у ҳам тарихий анъаналарга таянган ҳолда яҳудийларнинг тарафини олаверади. Шу билан бирга, Ҳаррис демократлар партиясининг вакили, мазкур партия эса доим Исроилни енгил танқид қилиб келган. Ҳаррис шу линияни давом эттириши мумкин. Унинг Исроилга нисбатан позицияси Трампга қараганда қатъийроқ бўлади, танқидлар кўзга ташланиши мумкин, аммо умумий стратегик вектор ўзгармайди.

    Iqtisodiy tahlilchi Shuhrat Rasul
    Шуҳрат Расул
    Фото: “Дарё”

    Нетаньяхунинг сўнгги баёнотларига қараганда, Исроил яқин орада қирғинни тўхтатмоқчи эмас. Чунки яҳудийлар ўзларининг “тарихий ерларини озод қилиш учун курашмоқда ва ҳар қандай давлатнинг, ҳар қандай халқаро ташкилотнинг бунга қарши чиқиши бориб турган жиноятдир”. 

    Абдували Сойибназаров, сиёсатшунос:

    — Исроил — АҚШнинг Яқин Шарқдаги “эркатойи”. Аслида, Исроил мавжуд бўлиб туришининг асосий мақсади ҳам араб давлатларини таъсир доирасида сақлаб туриш, уларнинг ривожланишига имкон бермаслик. Нетаньяху АҚШ Конгрессида тўртинчи марта нутқ сўзлаши учун имкон яратилиши Исроил Яқин Шарқда энг асосий давлат эканлигини англатади. Ҳали бирор давлат раҳбари Конгрессда тўрт марта нутқ сўзламаган. Сафар давомида Ғазодаги урушни тўхтатиш ёки Фаластинга мухторият бериш масаласидан кўра ҳам “Ҳизбуллоҳ”ни қандай тинчитиш, ҳусийларга қарши қандай муваффақиятли курашиш ёхуд Эронга қарши зарбалар бериш имкониятлари муҳокама қилинади.

    Амалдаги президент Жо Байден билан ана шу масалалар муҳокама этилади. Борди-ю Дональд Трамп ҳокимият тепасига келса, бу Нетаньяхуга қўшимча куч-қувват беради, чунки яхши эслаймизки, Трамп Қуддусни Исроилнинг ягона ва абадий пойтахти деб эълон қилиш қарорини қўллаб-қувватлаган ва Сурияга тегишли Жўлон тепаликларини Исроилга тегишли деб тан олган эди. 

    Ёдингизда бўлса, можаро бошланганда бу уруш Фаластин давлатининг тан олиниши билан якун топади, чунки Исроил қирғинни узоқ давом эттира олмайди, халқаро босим остида ён беришга мажбур бўлади, деган фикрлар янграган эди. Лекин юқорида айтилганидек, геноциднинг охири кўринмаяпти. Аниқроғи, унинг охири Ғазо ва Фаластин ерларини буткул ўзлаштириб, яҳудийлаштириб олишга бориб тақаляпти. Бироқ бу борада экспертларнинг фикрлари турлича. Айримлари нажот тобора сусайиб бораётганидан хавотирда бўлса, бошқалари Нетаньяхуни тийишга қодир реал куч мавжудлигига ишонади.  

    Абдували Сойибназаров, сиёсатшунос:

    — Мен Фаластин учун ҳали-бери нажот йўқ, деган бўлардим. Чунки бугун ҳокимият тепасида Нетаньяхунинг “Ликуд” партияси ва Фаластин мустақиллигига буткул қарши бўлган ултра ўнг миллатчилар турибди. Улар даврида ҳам, уларнинг ўрнига бошқа кучлар келган тақдирда ҳам, Фаластинга мустақиллик бериш имконияти нолга тенг. Бугунги кунда ҳам кўплаб босимлар бўляпти Европа Иттифоқи ёки бошқа ташкилотлар томонидан, бироқ ҳануз Исроил Фаластин мустақиллигига қарши. Аксинча, бугун Ғазода олиб борилаётган ҳарбий операцияларнинг мақсади ҳам ҲАМАСни йўқотиш эмас, балки Ғазо секторини ҳам Исроил таркибига буткул қўшиб олиш. Шундан келиб чиқиб айтяпманки, Исроил ўз ҳудудларини кенгайтириш сиёсатини давом эттиради. Фаластин мустақиллиги ҳақида кўп гапириляпти-ю, лекин Фаластинга мустақиллик бериш эмас, унинг ерларини тортиб олиш сиёсати давом этяпти. Нетаньяху бундан 20 йиллар олдин “биз Фаластинга мустақиллик бера олмаймиз, Исроил давлати атиги 12 минг квадрат километрдаги мамлакат бўлиб қолишини истамаймиз”, дея баёнот берган эди. Шу кунларда Вашингтонда бўлиб ўтадиган учрашув- мулоқотларда ҳам Фаластинга мустақиллик бериш масаласи эмас, Исроилнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларига устуворлик берилади. Шу маънода айтмоқчиманки, ҳали-бери мустақил Фаластин давлати ва унинг нажотга эришиши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. 

    Шуҳрат Расул, сиёсатшунос:

    — Лекин Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги конфликтга таъсир қилувчи АҚШдан ҳам қудратлироқ куч бор, бу Евроиттифоқ. Бундай дейишимга сабаб ЕИ Исроил билан энг катта савдо айланмасига эга. Бу АҚШ-Исроил савдо-иқтисодий кўрсаткичларига қараганда анча юқори. Агар ЕИ ҳаракатга келса, “Ликуд” партиясига ва унинг етакчиси Нетаньяхуга нисбатан жўяли таъсир кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқса, санкциялар эълон қилса, Нетаньяху Фаластинга нисбатан ўз позициясини ўзгартириши мумкин. Сўнгги пайтларда минтақада Хитойнинг  ҳам иштирокини кўряпмиз. У ҳамма Фаластин лидерларини йиғиб, улар ўртасида консенсусга эришди. Энди улар илгаригидек ҳар ким ўзича эмас, ягона фронт бўйлаб ҳаракат қилади. Бу Фаластин халқининг позициясини халқаро даражада анча кучайтиради. Энди катта ўйинчиларни ҳам бу билан ҳисоблашишга мажбур қилади.

    Хулоса ўрнида Камала Ҳарриснинг номзоди ҳақида. Трамп бу номзодни ҳам масхара қилиб, устидан мағзава ағдаришга улгурди. Бунга жавобан Камала Ҳаррис прокурорлик фаолияти давомида жуда кўп фирибгарлар ва лўттибозларни кўрганини, Трамп айнан ўшаларни эслатишини айтди. Сўнгги сўровномаларга кўра, Камала Ҳаррис ҳозирданоқ 44 фоиз овоз билан Трампни ортда қолдирмоқда — унда 42 фоиз. Мутахассислар ҳали Дональд Трамп рақиби Жо Байден эмаслигидан афсусланади, деган фикрларни ҳам билдиришмоқда. Сайловларда бу хонимни енгиш Трамп тарафдорлари ўйлаганчалик осон бўлмаслиги аниқ. Бугунги мавзу нуқтайи назаридан қараганда эса, Камала Ҳаррис ҳеч бўлмаганда Нетаньяхунинг қонхўр сиёсатини танқид қилиши ва бу танқидлар мева беришига умид боғлаш мумкин. Зотан, ноумид — шайтон дейдилар.

    25.07.2024, 18:40   Изоҳ (0)   14636
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Филиппинда “Гаэми” супертўфони туфайли 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    25.07.2024, 18:25

    Россияда меҳнат миграцияси: янги қоидалар нималардан иборат?

    25.07.2024, 17:53

    ОАВ: Марказий Осиё банклари Россиядан тўловларни рад эта бошлади 

    25.07.2024, 17:15

    Safety Perception Index Ўзбекистонни хорижий сайёҳлар учун энг хавфсиз мамлакат деб эълон қилди

    25.07.2024, 16:01

    ОТБ Марказий Осиё учун иқтисодий ўсиш прогнозини яхшилади

    25.07.2024, 15:25

    Австралия соҳилларида 55 йил аввал ҳалокатга учраб, бедарак йўқолган кема топилди 

    25.07.2024, 15:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05

    Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:50

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:05

    Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.