Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 10 август куни навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Кечанинг марказий жангида ўзбекистонлик боксчи Бобоусмон Батуров россиялик Максим Черничукка қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Бобоусмон Батуров проф боксда 4 бор рингга кўтарилиб, 3 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган.
Максим Черничук эса шу кунгача 7 та жанг ўтказиб, уларнинг 6 тасида ғалаба қозонган. Битта жанг дуранг билан якунланган.
Изоҳ (0)