• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Аёлларга ҳуштак чалма, кўчада қўй сўйма: Россияда мигрантлар учун курс ишлаб чиқилди

    Россияда марказий осиёлик меҳнат мигрантлари учун Миллатлар ишлари бўйича федерал агентлик (ФАДН) томонидан мослашув курси ишлаб чиқилди. Курс 70 дақиқалик маърузани ўз ичига олади ва у Россиянинг миграция ва меҳнат қонунчилиги ҳақида керакли нарсаларни ўрганишга қаратилган. “Коммерсант” мазкур курс материаллари билан танишиб, улар ҳақида маълумот берди.

    Фото: “Коммерсант”

    Мигрантларнинг ўзини тутиш қоидаларида, аёллар ва эркакларга ҳуштак чалмаслик, ўткинчиларни она тилида муҳокама қилмаслик, кўчада қўй сўймаслик ва бошқа тавсиялар ўрин олган. Бундан ташқари, мигрантларга қисқача тарих сабоқлари берилади, бошқа нарсалар қаторида “СССР бюджетидан катта миқдордаги маблағлар Марказий Осиё республикаларига муваффақиятли ривожланиш имконини бергани” эслатилади.

    Мутахассислар дастурга ижобий қараса ҳам, лекин унинг юқори самарадорлигига шубҳа қилмоқда. ФАДН раҳбари ўринбосари Станислав Бедкин Марказий Осиёдан келган муҳожирларнинг ижтимоий-маданий мослашуви бўйича курси Россиянинг тўртта ҳудудида, жумладан, Москва вилоятида ҳам муваффақиятли синовдан ўтганини айтди. Тест синовларидан сўнг дастурларга аниқлик киритилиб, янгиланган курс барча ҳудудларга тарқатилган.

    “Бугунги кунда Россиянинг аксарият субъектлари ўзининг ҳудудий компонентларини, яъни ҳар бир субъектнинг маданий ва анъанавий хусусиятларини ишлаб чиқди”, дейди Бедкин.

    70 дақиқа давом этадиган курс тўрт қисмга бўлинган:

    1. “Россия Федерациясининг миграция ва меҳнат қонунчилиги асослари”
    2. “Россияда норасмий хулқ-атвор асослари”
    3. “Россия Федерацияси қонунчилигига риоя қилмаслик ҳолатида жавобгарлик”
    4. “Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқалар тарихи”.
    Биринчи бўлимда мигрантларга хориж фуқароларининг Россияга кириши ва қолиш тартиби, шунингдек, патент олиш ва меҳнат шартномасини тузиш қоидалари ҳақида етарлича батафсил маълумот берилган.
    Фото: “ТАСС”

    Курс давомида “Россия қуролли кучларида шартнома асосида хизмат қилиш орқали Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда олиш” мумкинлиги айтилади. Бундан ташқари ушбу босқичда барча тасодифий вазиятлар, масалан, “миграция картаси йиртилган ёки ифлосланган бўлса нима қилиш керак”лиги ўргатилади.

    “Руслар учун одатий бўлган баъзи нарсалар сиз учун янги ва ғайриоддий бўлиши мумкин, аксинча, сизга таниш бўлган нарсалар Россияда номақбул бўлиши мумкин. Бироқ, эсда тутинг: ватанингизда эмассиз, шунинг учун ўзингизни Россияда қабул қилинган тарзда тутишингиз керак”, дейилади “Россиядаги норасмий хулқ-атвор асослари” блокида.

    Муаллифлар рус тилини билиш муҳимлигини таъкидлайди: “Руслар кўп миллатли халқ, лекин ҳамма рус тилида гаплашади”. Курсда маданий нюанслар ҳам муҳокама қилинади, яъни қариндош ва таниш бўлмаган одамларга “брат” ёки “сестра” деб мурожаат қилиш мумкин эмас. Шунингдек, мигрантлар “ўткинчиларни ўз она тилида муҳокама қилмаслиги ёки бошқа одамлар олдида ўз она тилида пичирлашмаслиги керак”.

    “Россия дунёвий давлат эканини ёдда тутиш керак. Россияда жамоат жойларида бирон бир динга муносабат билдириш, кўчада диний маросимлар ўтказиш, жамоат жойларида ибодат қилиш, намоз ўқиш ва бошқалар, ҳайвонларни қурбонлик қилиш ҳам одат тусига кирмайди”, деб таъкидлайди ФАДН.
    Фото: “пресидентмедиа.ру”

    Шунингдек, Россияда “Улуғ Ватан уруши хотирасига ҳар доим алоҳида эътибор мавжудлиги” таъкидланган.

    “Шунинг учун унга алоқадор обидалар, жумладан, Мангу олов олдида ўзини ҳурмат ва эҳтиром билан тутиш керак, уларни таҳқирлаш эса қатъий жазоланади”.

    Худди шу бўлимда “қарама-қарши жинсдагилар билан хулқ-атвор асослари” ҳақида сўз боради.

    “Россиядаги аёллар анъанавий равишда ёрқин очиқ кийим кияди, бу одобсизлик эмас ва  нормага мос. Лекин бу уларнинг танишувга тайёрликларини англатмайди. Россияда аёлларга нисбатан муносабат жуда эҳтиёткорона, уларнинг ҳуқуқлари эркаклар билан бир хил, шунинг учун уларга тегишлича муносабатда бўлиш керак.

    Нотаниш аёллар ва эркакларга жисмоний тегиниш мумкин эмас (тегишиш, чимчилаш, қучоқлаш, қўл ёки кийимдан ушлаш). Бундай ҳаракатлар шилқимлик сифатида баҳоланиши мумкин. Шунингдек, ўзига ёққан аёл ёки эркакнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилиб, товуш чиқариш, ҳуштак чалиш, чийиллаш мумкин эмас. Ниҳоят, асосийси, аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмайди”.

    Фото: “дзен.ру”

    Учинчи қисм Россия қонунларини, биринчи навбатда, миграция қонунчилигини бузганлик учун жарималар ҳақида. Шунингдек, мигрантлар “экстремистик ва террористик ҳаракатларда иштирок этиш” ёки уларга кўмаклашишга уринмаслик тўғрисида огоҳлантирилади:

    “Митинг ва намойишларга борманг – одатда уларнинг ташкилотчилари сиздан фақат ўз мақсадлари учун фойдаланмоқчи бўлади. Россияда ҳокимият рухсатисиз митинг ва намойишлар ўтказиш тақиқланган. Иштирокчилар ҳибсга олинади ва жаримага тортилади, чет эл фуқаролари эса Россиядан чиқариб юборилиши мумкин”.

    Худди шу бўлимда мигрантларнинг хатти-ҳаракатларига оид ижобий мисоллар келтирилган, масалан, “хорижий фуқаронинг террорчилик ҳужумининг олдини олиш учун қилган қаҳрамонлик ҳаракати” ҳақида сўз боради.

    Якуний қисм “Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқалар тарихи”га бағишланган. Унда “Россия ва минтақа давлатларини боғлаб турган дўстлик ришталари кўп асрлик тарихга эга”, дейилади.

    “Руслар томонидан қалъалар барпо этилган бўлиб, улар кейинчалик Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларига айланган. ХIX асрда Марказий Осиё ерларининг Россия империясига кириши Марказий Осиё иқтисодиётининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Совет Иттифоқи даврида минтақаларимиз ўртасидаги алоқа янада мустаҳкамланди, чунки СССР бюджетидан катта миқдордаги маблағлар Марказий Осиё республикаларини муваффақиятли ривожлантиришга имкон берди”, деб таъкидлайди ФАДН.

    Матнли материаллар 11 та анимацион видеолар билан бирга келади. Уларнинг бош қаҳрамони Темур Россиядаги ҳаёт қоидалари ҳақида гапиради. Ҳар бир видео “Aссалому алайкум, азиз биродарлар ва опа-сингиллар! Менинг исмим Темур, мен ўн йилдан бери москваликман” деган жумлалар билан бошланади. Видеоларнинг мазмуни асосан маъруза материалларининг мазмунига тўғри келади.

    Мутахассиснинг фикрига кўра, мослашув курсини тугатиш Россияда ишлаш ва узоқ муддатли яшаш учун рухсатнома олишда мажбурий бўлиши шарт. Бунинг учун алоҳида имтиҳон жорий этиш таклиф этилади.

    17.07.2024, 11:45   Изоҳ (0)   19486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рус тили имтиҳонидан ўта олмаган мигрантлар сони 10 баробар ошди — Россия таълим вазирлиги

    03.06.2024, 11:20

    Россияда мигрантларни чиқариб юбориш режими жорий этилиши мумкин

    12.06.2024, 13:12

    Россия 10 минг муҳожирни “хандақ қазиш”га жўнатди  

    27.06.2024, 19:05

    “Украинанинг НАТОга қўшилиши Россия билан янги урушга тенг” — Медведев

    17.07.2024, 11:20

    Трампга суиқасд: Махфий хизмат раҳбари кўрсатма бериш учун чақирилади 

    17.07.2024, 10:50

    Уммонда шиалар масжиди яқинида қуролли ҳужум содир этилди

    17.07.2024, 10:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 июн, 23:05

    БМТ йиғилишида Эрон ва Исроил вакиллари ўртасида баҳс-мунозара юзага келди

    Дунё | 20 июн, 22:50

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди

    Дунё | 20 июн, 22:25

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.