Кувайт нефть корпорацияси Форс кўрфазидаги Файлак оролидан шарқда йирик Ал-Ноҳат нефть кони очилганини маълум қилди. Унинг захиралари мамлакатдаги уч йиллик қазиб олиш ҳажмига тенг. Бу ҳақда корпорация бош директори шайх Наваф Сауд ал-Сабоҳ хабар берди.
Конда тахминан 2,1 миллиард баррел нефть ва 5,1 триллион куб фут газ бўлиши мумкин, бу тахминан 3,2 миллиард баррел нефть эквивалентига тўғри келади. Кувайт дунёдаги энг катта нефть захираларидан бирига эга. Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) маълумотларига кўра, 2022 йил охирида у ушбу кўрсаткич бўйича дунёда 6-ўринни эгаллаган ва мамлакатнинг умумий нефть захираси 100 миллиард баррелдан ортиқ ёки бутун жаҳон захирасининг 6,5 фоизини ташкил этган.
Ал-Ноҳат конининг очилиши мамлакатнинг жаҳон нефть бозоридаги етакчи ўйинчилардан бири сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди. Бу Кувайт иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга, мамлакат глобал энергетика соҳасида ўз таъсирини кучайтириши ва иқтисодий барқарорлигини яхшилаши мумкин.
Изоҳ (0)