Қашқадарёда электр ўлчов приборлари дастурга киритилмасдан, тармоқдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ тизимга 1 миллиард 82 миллион сўм зарар етказгани аниқланди.
Хабар берилишича, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Косон туманида фаолият юритаётган “К.С.А.” МЧЖ электр ўлчов приборлари дастурга киритилмасдан, ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси манфаатига 1 млрд 82 млн сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилган.
Изоҳ (0)