Вашингтондаги НАТО саммитида АҚШ етакчиси Жо Байден ва НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Россия билан урушнинг натижаси келгуси ўн йилликлар учун глобал хавфсизликни белгилашини айтиб, Украинани фаолроқ қўллаб-қувватлашга чақирди.
НАТО етакчилари мазкур ҳафтада альянс саммити учун Вашингтонга ташриф буюрган эди. Йиғилиш кун тартибидан Украинага ёрдам кўрсатиш, шунингдек, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида бирдамликни мустаҳкамлаш масаласи жой олган.
НАТОнинг 75 йиллигига бағишланган тадбирда Байден “Украина Россия тажовузи қаршисида ортга чекинмаслигини” айтган.
Европада Путиннинг Украинага қарши босқинчилик уруши давом этмоқда. У Украина маданиятини йўқ қилмоқчи ва мамлакатни харитадан ўчирмоқчи. Путин Украина билан тўхтаб қолмайди. Унутмангки, Украина ҳам Путинни тўхтатиши мумкин, — дейди Байден.
Шунингдек, Столтенберг альянс давлатларини Украинани фаол қўллаб-қувватлашда давом эттиришга чақирган. У Россия билан йўқотишлар ва хавфларсиз келишувга эришилмаслигини ҳамда энг катта хавф Россиянинг Украинадаги ғалабаси бўлишини айтган. НАТО раҳбари бунга йўл қўйиб бўлмаслигини қўшимча қилган.
Бу нафақат Путинга далда беради, балки Эрон, Шимолий Корея ва Хитойдаги бошқа авторитар раҳбарларни ҳам руҳлантиради. Уларнинг барчаси Россиянинг шафқатсиз урушини қўллаб-қувватлайди. Уларнинг барчаси НАТО барбод бўлишини истайди, — дея таъкидлаган Столтенберг.
Изоҳ (0)