Жиззах вилояти Зафаробод туманида икки киши “куйдирги” касаллигида гумонланиб, шифохонада даволанаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, Зафаробод тумани, “Ёрқин” МФЙ, Галатепа кўчасида яшовчи фуқаролар О.A ва Ҳ.А.нинг “куйдирги” касаллигига гумонланиб, шифохонада даволанаётгани айтилган. Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан жойига бориб ўрганилган.
Ўрганишлар давомида “куйдирги” касаллигига гумонланган қорамол гўшти ва тупроқдан олинган намуналар Жиззах вилояти Ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказида микроскопик, бактериологик, биологик текширувлардан ўтказилганда касаллик қўзғатувчиси аниқланмади.
Изоҳ (0)