Тошкент шаҳар Миробод туманида икки юк машина ҳайдовчилари йўлда “Жигули” ҳайдовчиси билан тортишиб, хавфли вазиятни юзага келтиргани акс этган видео тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Видеода юк машиналаридан бири катта тезликда келиб, чапга бурилиб, ВАЗ 2106 ҳайдовчисининг йўлини тўсгани, иккинчи юк машина ҳайдовчиси эса “Жигули”ни орқадан сиқиб келганини кўриш мумкин. Воқеа 4 июль куни соат 15:15 да Миробод туманида, Фарғона йўли кўчасида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан юк транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 примм 5-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.
“Қилган ишимдан пушаймонман”, дея узр сўраган юк машина ҳайдовчиси.
Изоҳ (0)