• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Кино

    Катталар ва болалар учун бирдек манзур бўладиган ёзги фильмлар (трейлер)

    Ёз фасли кечаларини оила даврасида барча учун бирдек манзур бўладиган қизиқарли фильмлар билан ўтказишни тавсия этамиз.

    “Космосдан келган овоз” (Wow! Nachricht aus dem All)

    Германия, 2023 йил

    Фото: “Новый очаг”

    Аннабель ва Дино исмли дўстлар астрономиясиз ҳаётини тасаввур эта олмайди. Ёш тадқиқотчилар ўз тажрибалари давомида коинотдан сирли хабар: олади болалар ўзга сайёраликлар Ер билан алоқа ўрнатишга уринаётганига амин бўлади. Аммо дунёда мўжизалар борлигига ишончи йўқолган катталар бунга ишонмайди.

    Аннабель ва Дино космодромга экскурсия қилади ҳамда у ерда сайёрамизга бошқа оламдан келиб қолган ва ҳавода муаллақ турувчи тошни топиб олади. Дўстлар бутун галактикада ердан ташқари бошқа сайёраларда ҳам ҳаёт мавжудлигини исботлаш учун тошни ўғирлашга қарор қилади. Бироқ уларнинг режаси амалга ошмайди ва космодромни тарк этишга уринаётган вақтда тасодифан космик кемага тушиб қолган болалар орбитага учиб кетади. Бундан қўрқиб кетмаган жасур болалар имкониятдан фойдаланишга қарор қилади ва ўзга сайёраликларни излаш вақтида ажойиб саргузаштларни бошдан ўтказади.

    “Гапга кирмаслар” (Непослушники)

    Россия, 2024 йил

    Фото: “Новый очаг”

    Томошабинлар томонидан севиб кўрилган фильмнинг давоми (сиквел) бўлиб, унда бош қаҳрамон Дима энди “Димонстр” эмас, автосалонда савдо менежери лавозимида ишлайди, Саша Чёрный эса роҳиб.

    Ибодатхонада ҳамма болалар уйидан тўрт нафар шўх ва итоат этмайдиган болалар олиб келингунга қадар тинчгина яшарди. Болалар уйидан қайта ва қайта қочиш, майда ўғриликлар сабабли болаларни етимхонадан кўра қаттиққўлроқ жойга юборишга тўғри келади. Терговчи уларнинг ҳаётини барбод этишни истамайди ва тўртта бола — икки қиз ва икки ўғилни Анатолий ота қарамоғига топширади. Аммо бу қарор қанчалик тўғри эканлиги фильм давомида ёритилади.

    “Грэйси ва Педро: тўрт оёқлилар саёҳати” (Gracie and Pedro: Pets to the Rescue)

    Канада, 2024 йил

    Фото: “Новый очаг”

    Педро ва Грэйси бир оиланинг севимли уй ҳайвонларидир. Шўх жонзотлар мунтазам жанжал қилиб юради ва турли характерга эга бўлгани учун доимий муаммоларга дуч келади. Педро — панжаларини кир қилишдан ва хавф-хатардан қўрқмайдиган мушук. Грэйси — ўзини ҳақиқий аристократ ва камёб наслдан деб ҳисоблайдиган мағрур ит. Уларнинг эгаси янги шаҳарга кўчиб ўтиш вақтида уй ҳайвонлари сақланган қафас қулфи очилиб, мушук ҳамда ит ташқарига чиқиб кетади. Уйга қайтиш ва оиласини излаб топиш учун қаҳрамонлар хавф-хатарларга тўла мураккаб йўлни босиб ўтишлари лозим бўлади. Бу орада Педро ва Грэйси янги дўстлар орттиради ва хиёнаткор душманларга қарши учрашади. Шу тариқда улар бир жамоа бўлиб яшашни ўрганади.

    “Барча болалар кучуги бўлишини орзу қилади” (Каждый мечтает о собаке)

    Россия, 2024 йил

    Фото: “Новый очаг”

    Юрка исмли ўн икки ёшли мактаб ўқувчиси янги дўстлар орттиришни орзу қилади. Унинг синфига иккита янги ўқувчи келганидан сўнг Юрканинг ҳаёти буткул ўзгариб кетди. Янги синфдош ака ва сингиллар таниқли учувчининг фарзандлари бўлиб чиқади. Улар ёрдамида Юрка ҳақиқий дўстликни топади ва умрида илк бор қиз болани ёқтириб қолади.

    Мазкур фильмдаги воқеалар ўтган асрнинг 60 йилларида Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда дўстлик, меҳр-шафқат, ғамхўрлик каби эзгу хислатлар кўрсатилади. Бош қаҳрамон ҳаётида биринчи марта хиёнат ва шафқатсизликка дуч келади, лекин айни пайтда у ҳамдардлик ва кечиримли бўлишни ўрганади.

    05.07.2024, 19:39   Изоҳ (0)   10090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Disney шедеврларидан тортиб култ классикаларгача: барча даврларнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    04.04.2024, 17:01

    Кинотавсия: оила даврасида томоша қилиш учун энг яхши фильмлар тўплами (трейлер)

    15.04.2024, 09:51

    Икки ҳисса кўпроқ завқ: эгизаклар ҳақидаги энг кулгили фильмлар 

    31.05.2024, 09:50

    Стюардессалар маслаҳати: бу ишларни самолётда ҳеч қачон қилманг

    05.07.2024, 18:44

    Кинотавсия: ҳар бир дизи мухлиси кўриши керак бўлган 10 та турк сериали

    05.07.2024, 17:47

    Нима учун кўзлар тез-тез ёшланадиган бўлиб қолади?

    05.07.2024, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.