Футбол бўйича 2030 йилги Жаҳон Чемпионати финалида Мадридда бўлиб ўтади.
Marca нашрининг хабарига кўра, Испания, Португалия ва Марокаш қабул қиладиган мундиал финалини “Реал” стадиони “Сантяго Бернабеу” қабул қилади.
Марокаш Қироллик футбол федерацияси финални ўзида бўлиб ўтишини исташига қарамасдан, ФИФА Мадрид стадиони финални қабул қилиши тарафдори.
Олдинда ҳали кўплаб ташкилий масаларни ҳал қилиш зарурлигига қарамасдан “Реал” ва ФИФА ўртасидаги муносабатлар аъло даражада.
31 июлга қадар мезбон давлатлар Жаҳон Чемпионати ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳарлар ва стадионлар рўйхатини расман тақдим этишлари керак бўлади. Испаниянинг дастлабки рўйхатида 12-13 та шаҳар бор эди.
Изоҳ (0)