Футбол бўйича Франция терма жамоаси Бельгияга қарши ўйинга Пол Погбани таклиф қилди.
Бугун Франция Европа Чемпионатининг нимчорак финалида Бельгияга қарши баҳс олиб боради.
The Athletic нашрининг хабарига кўра, Франция футбол федерацияси расмий равишда Погбани ўйинга таклиф қилди.
Шунингдек, терма жамоанинг яна бир собиқ футболчиси Блез Матюиди ҳам Бельгияга қарши ўйинга ташриф буюради. Матюиди 2022 йилда Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган эди.
Пол Погба Франция таркибида 91 та ўйин ўтказган ва 2018 йилда Жаҳон Чемпионлигини қўлга киритган эди.
Февраль ойида “Ювентус” ярим ҳимоячиси допинг сабабли 4 йилга футболдан четлатилган эди. Футболчи қарордан норози бўлган ва Спорт арбитраж судига (CAS) аппеляция берган.
Изоҳ (0)