Хитой раиси Си Цзиньпин Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Оқорда матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2—4 июль кунлари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан Хитой раиси мамлакатга ташриф билан келади. У Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 24-йиғилишида иштирок этади.
3—4 июль кунлари Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Шу кунларда шаҳарда кучайтирилган хавфсизлик чоралари жорий этилади.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин саммитда иштирок этишини тасдиқлаганди. Бундан ташқари, шу кунларда Беларуснинг ШҲТга аъзо бўлиши тўғрисида қарор қабул қилинади.
“Форумда кузатувчи давлатлар раҳбарлари ва мулоқот бўйича ҳамкорлар иштирок этиши кутилмоқда”, — дейилади Оқорда хабарида.
Изоҳ (0)