Ижтимоий тармоқларда йўлнинг қатнов қисмида ётган одамни бир неча киши калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, тарқалган ҳолат бўйича жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар ушланган. Уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 105-модда 2-қисми “и” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқарарлиги таъминланади.
Изоҳ (0)