Сирдарё тумани, Зиёкор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 83-километрида 28 июнь куни соат 12:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Термиз-Тошкент йўналишида Isuzu юк автомобили шу йўналишда, йўлнинг ўнг томон қисмида йўловчиларни тушириш учун тўхтаб турган, 14 нафар йўловчиси бўлган Isuzu йўловчи ташувчи автобусни орқа қисмидан уриб юборган.
Оқибатда автобус салонида бўлган 1 нафар йўловчи жароҳат олиб, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда Сирдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)