Самарқандда Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган 140 нафарга яқин ёшлар иштирокида минтақавий инклюзив IT-оромгоҳ якунланди. Бу ҳақда “Замин” халқаро жамоат фонди хабар берди.
Маълум қилинишича, ёшлар дастурлаш, 3D-моделлаштириш, схемотехника ва электротехника асосларини ўрганди.
Беш кун давомида мактаб ўқувчилари тажрибали менторлар раҳбарлигида нафақат янги билимларга эга бўлди, балки ҳамфикрлар билан танишиш ва тажриба алмашиш имкониятига ҳам эга бўлди.
IT-оромгоҳнинг ёпилиш маросимида “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси иштирок этди. Тадбирда ёшлар эгаллаган кўникмаларини фахр билан намойиш этди ҳамда Зироат Мирзиёева билан IT соҳасидаги бўлажак касбини танлаш режалари билан ўртоқлашди.
Изоҳ (0)