• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Боливияда ҳарбийлар президент саройига бостириб киришга уринди (видео)

    Боливияда 26 июнь куни ҳарбийлар давлат тўнтариши ташкил этишга уринган. Бу ҳақда Лотин Америкаси манбаларига асосланиб, CNN нашри хабар берди.

    Фото: Жуан Карита/AP

    Манбада айтилишича, чоршанба куни Боливия армияси қўмондони, генерал Хуан Хосе Сунига бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбийлар мамлакат раҳбариятига қарши исён ташкил этган. Ҳарбийлар қисқа муддатда президент саройи ва пойтахтнинг муҳим стратегик ва мудофаа объектлари атрофида ҳужумлар ташкил этган.

    Боливия президенти Луис Арсе халқни демократияни ҳимоя қилиш учун “уюшиш ва ҳаракатга келишга” чақирган. Пойтахт Ла-Пасдаги ҳукумат биноларини ўраб олган исёнчи аскарлар ва зирҳли ҳарбий машиналар йўлини тўсишга, уларни ҳаракатдан тўхтатишга чақирган.

    “Биз ҳарбий тўнтариш боливияликлар ҳаётини яна бир бор издан чиқаришига йўл қўйиб бера олмаймиз. Ҳукумат ҳаммани демократияни ҳимоя қилишга чақиради”, — деган президент Арсе давлат тўнтаришига уриниш бошланган пайтда президент қароргоҳида эълон қилган баёнотида.

    Манбада айтилишича, исёнчи аскарлар миллий ижроия ва қонун чиқарувчи идоралар жойлашган Мурилло Плаза марказий майдонида асосий кучларини тўплаган. Кейинчалик айнан ушбу майдондан юборилган зирҳли машиналар президент саройига киришга уринган. Ҳодиса ҳақида Мамлакатнинг собиқ президенти Эво Моралес биринчилардан бўлиб хабар берган ва ҳарбий безовталанишини “тўнтариш” дея баҳолаган.

    Мамлакат раҳбари мурожаати билан тинч аҳоли ҳарбийларга қарши норозилик билдириб кўчага чиққан. Пойтахтнинг марказий нуқталарида ҳарбийлар ва тинч аҳоли тўқнашуви юз берган.

    Манбага кўра, ҳарбий ҳолат муносабати билан президент эълон қилган мурожаат оқибатида исёнчи ҳарбийлар орасида бўлиниш юз берган. Халқ билан қарама-қарши бўлишни истамаган армия гуруҳлари ўз позицияларини тарк эта бошлаган.

    Боливия махсус операцион кучлари ҳали исён давом этаётган бир пайтда ғалаён ташкилотчиларини ҳибсга олиш учун операция бошлаган. Тадбир ўта муваффақиятли ташкил этилиб, тўнтариш ташкилотчиси, олдинроқ қўмондонликдан бўшатилган Хуан Хосе Сунига ҳибсга олиниб, полиция машинасида олиб кетилган.

    Қўлга олинишидан олдин эълон қилган сўнгги мурожаатида Сунига исён мақсади демократияни тиклаш, мамлакатни қутқариш эканлигини айтган. Амалдаги ҳукуматни лаёқатсизликда айблаган. Сиёсий маҳбусларни озод қилишга ваъда берган.

    “Биз демократияни тикламоқчимиз. Бу халқнинг келажаги йўқ, армия эса фарзандларимиз келажаги, халқимиз фаровонлиги ва тараққиёти ҳақида қайғуришга, жасорат кўрсатишга тайёр”, — деган Хуан Хосе Сунига.

    Исён давом этаётган бир пайтда Боливия армиясининг янги тайинланган генерали Хосе Санчез барча қуролли гуруҳларга ҳаракатни тўхтатишни буюрган. Раҳбари қўлга олинган исёнчилар буйруққа бўйсуниб, шаҳар марказини тарк этган.



    Боливияда давлат тўнтаришига муваффақиятсиз уринишдан сўнг уч нафар ҳарбий раҳбар қўлга олингани таадиқланган. Улар орасида генерал Хуан Хосе Сунигадан ташқари ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Марсело Хавьер Сегарра ва вице-адмирал Хуан Арнес Салвадор ҳам бор. Уларнинг барчаси полиция бўлимига олиб кетилган.

    Боливия Мудофаа вазири Эдмундо Новиллонинг сўзларига кўра, ҳукумат давлат тўнтаришига уринишдан сўнг мамлакат қуролли кучлари устидан тўлиқ назоратни сақлаб турибди.

    Боливия Бош прокуратураси чоршанба куни кечқурун Зунигага қарши жиноий тергов бошлаган. Ла-Пасдаги воқеаларга алоқадор бўлган барча бошқа иштирокчилар ҳам текширилиши айтилган.

    27.06.2024, 10:31   Изоҳ (0)   11369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Боливия собиқ президенти Жанин Аньес 10 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

    11.06.2022, 11:53

    Боливия Ғазога ҳужум сабабли Исроил билан дипломатик алоқаларини узди

    01.11.2023, 16:04

    Конгодаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этган хорижликлар қатл этилиши мумкин

    27.05.2024, 20:05

    Россияда поезд рельсдан чиқиб кетди (видео)

    27.06.2024, 09:20

    Хитойда дунёдаги энг катта денгиз магистрали қуриб битказилди (видео)

    27.06.2024, 08:48

    Ғазонинг келажагини фаластинликлар белгилайди — ҲАМАС

    26.06.2024, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.