Ўзбекистонда ўтган беш ойда 59,1 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани хабар қилинди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь май ойларида Ўзбекистонда 59,1 триллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,2 фоизга ошган.
2024 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 31 085 тага етган. Қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотларнинг 7 110 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь апрель ойларида 46,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотларнинг 7 248 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.
Изоҳ (0)