Ҳалилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди.
Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва Ҳалилилло Тўрахўжаев ушбу лавозимига сайланди.
Ҳалилилло Тўрахўжаев бунга қадар 2021 йил январидан буён олий суд раиси ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 95-моддаси ҳамда 109-моддасига мувофиқ президент тақдимига биноан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Сенат томонидан сайланади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимида 2022 йил декабрь ойидан буён Шоҳрух Шораҳмедов ишлаб келаётганди. У 2023 йилнинг ноябрида эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шавкат Мирзиёев ўша йилнинг ноябрь ойида ўтказган йиғилишда йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат эканини айтганди.
Изоҳ (0)