Футбол бўйича Сербия терма жамоаси ҳақоратли ҳайқириқлар туфайли Евро—2024 даги иштирокини якунлаши мумкин.
Sport Klub хабарига кўра, Сербия футбол федерацияси УЕФАдан Евро—2024 2-туридан ўрин олган Альбания — Хорватия (2:2) ўйинида томошабинларнинг “Сербни ўлдир” деб ҳайқирганига чора кўришни талаб қилган. Агар ташкилот бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаса, Сербия Европа Чемпионатида иштирок этишдан бош тортиши мумкин.
“Бўлиб ўтган воқеа — низодан бошқа нарса эмас. Сербия футбол иттифоқи УЕФАдан қаттиқроқ жазо чорасини қўллашни талаб қилади. Акс ҳолда биз Евро—2024 да иштирок этмаймиз.
Бу — ҳақиқий низо ва бундай ҳолат бошқа такрорланишини истамаймиз”, — дейди Сербия футбол федерацияси бош котиби Йован Шурбатович.
Сербия терма жамоаси Англия, Дания ва Словения билан биргаликда C гуруҳидан жой олган.
Изоҳ (0)