Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида аёл учинчи қаватдан тушиб, дарахтга осилиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса Оқсув шаҳрида содир бўлган. 1990 йилда туғилган аёл 5 қаватли турар жой яқинидаги дарахтдан туширилган.
“Уч қисмли нарвон ёрдамида аёл пастга олиб тушилган ва тез тиббий ёрдам бригадасига топширилган”, — дейилади вазирлик хабарида.
Қозоғистонда ўтган йил сентябрь ойида 10 яшар қиз 20-қават деразасига осилиб қолганди. Уни қўриқчи қутқариб қолган, шу туфайли болага ҳеч қандай зарар етмаган. Шунга ўхшаш ҳолат 2022 йил май ойида ҳам кузатилганди, фақат унда кичкина қиз саккизинчи қават деразасида осилиб қолган. Уни қутқариш учун еттинчи қаватга 37 ёшли эркак кўтарилган.
Изоҳ (0)