Гидрометеорология маркази Россиянинг Москва шаҳрида момақалдироқ, кучли ёмғир ва секундига 23 метргача бўлган шамол туфайли об-ҳаво хавфлилигининг “тўқ сариқ” даражасини эълон қилди.
“Тўқ сариқ” даражадаги об-ҳаво хавфи. Табиий офатлар ва зарарлар эҳтимоли бор, — дейилади хабарда.
Шамолнинг секундига 23 метргача кучайиши, момақалдироқ ва кучли ёмғир ҳақида огоҳлантириш соат 22:00 гача кучда бўлади.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, 20 июнь куни Москвада содир бўлган довул оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Манбаларга кўра, бўронли шамол Тимирязевский боғи яқинида яшовчининг дарахтини қулатган. 79 ёшли маҳаллий аҳоли олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, шаҳар марказида металл конструкция қулаши оқибатида яна бир киши ҳалок бўлган. Ноқулай об-ҳаво туфайли камида ўн нафар жароҳатланганлар ҳақида хабар берилган.
Аввалроқ Гидрометеорология маркази Москвадаги кучли довул туфайли торнадо хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.
Торнадо Москванинг турар жойлари, шунингдек, Москва вилоятининг Истринский тумани ва Лосино-Петровский туманларида кузатилган.
Изоҳ (0)