Тошкентда лўлилар иштирокида оммавий жанжал юз бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 16 июнь куни тахминан соат 21:00 ларда Бектемир тумани “Чашма” маҳалласида истиқомат қилувчи бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган.
Натижада икки нафар фуқаро енгил даражадаги жароҳат олган. Жанжални кўрган бошқа фуқаролар уларни ажратган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)