Франциянинг “ПСЖ”, Испаниянинг “Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньо миллий терма жамоанинг Америка Кубогидаги ўйинларини томоша қилмаслигини айтди.
“Мен бирорта ўйинни томоша қилмоқчи эмасман. Бразилиянинг ўйинларида иштиёқ, энергия етишмаяпти.
Терма жамоада ишлар яхши кетаётгани йўқ. Куч, фидойилик етишмаяпти — ҳаммаси етишмаяпти”, — деди Роналдиньо Cартолоуcос YouTube каналида.
Маълумот учун, бразилияликлар гуруҳ босқичида Коста-Рика (25 июнь), Парагвай (29 июнь) ва Колумбия (3 июль) билан ўйнайди.
Роналдиньо “Олтин тўп” соҳиби (2005), шунингдек, 2004 ва 2005 йилларда ФИФА талқинига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган. Бразилия терма жамоаси аъзоси сифатида 2002 йилги Жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади.
Изоҳ (0)