Нидерландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен Украина армияси учун дронлар ишлаб чиқаришга 60 миллион евро инвестиция киритилишини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Бу мамлакатнинг амалдаги ҳукумати томонидан тасдиқланган охирги ёрдам бўлиши мумкин. Чунки Нидерландияда ўта ўнг партия етакчиси Гирт Вилдерснинг сайловдаги ғалабасидан кейин янги коалицион ҳукумат шакллантирилмоқда. У Украинага қўшимча ёрдам кўрсатишга қарши чиқмасликка ваъда берган. Гарчи Вилдерс аввалроқ бу масалага танқидий ёндашганди.
Украина дронларига инвестициялар Нидерландия Мудофаа вазирлигининг тасдиқланган бюджетидан ажратилади. Ажратилаётган 60 миллион евродан 17,5 миллиони Украинада денгиз дронларини ишлаб чиқаришга йўналтирилади. 20 миллиони эса Бирлашган қироллик бошчилигида учувчисиз ҳаво воситаси ишлаб чиқариш бўйича халқаро фондга ажратилади. Қолган маблағлар Нидерландиянинг ўзида чиқадиган дронларни Украинага етказиб бериш учун сарфланади.
Изоҳ (0)