Women Techmakers (WТМ) – бу Google компаниясининг хотин-қизлар учун юқори технологиялар соҳасидаги глобал дастури бўлиб, у инновацияларни рағбатлантириш ва хотин-қизларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва ресурсларни тақдим этади.
Women Techmakers тадбирлари хотин-қизларнинг юқори технологиялар соҳасидаги иштироки учун шарт-шароит яратишга кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилган.
200 дан ортиқ ёш ва интилувчан йигит-қизларни бирлаштирган ушбу тадбир рақамли технологиялар мактаби School 21 ва Women Techmakers ҳамжамияти томонидан USAIDнинг Бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси кўмагида ташкиллаштирилди.
Тадбир жорий йилнинг 8 июнь куни School 21 да ялпи ва сексияли маҳорат дарслари каби икки қисмдан ташкил топди.
Ялпи йиғилишда маърузачилар ITда хотин-қизларнинг роли тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар, шунингдек иштирокчилар HAMKORLAB, EPAM Systems, Mohirdev, Tenge Market, Toptal ва бошқа йирик компанияларда IT-лойиҳалар устида ишлайдиган аёллар фаолияти билан танишдилар.
Сексия семинарлари ва маҳорат дарсларида иштирокчилар лойиҳаларни бошқариш, ижтимоий тармоқларда ўзини тарғиб қилиш ва IT соҳасида иш топиш бўйича амалий билимларга эга бўлишди.
Тадбирда School 21 бошқарув директори Зарина Лухманова шуни таъкидладики:
“Бу йил Women Techmakers тадбири Самарқандда ва айнан бизнинг мактабимизда ўтказилганлигидан жуда хурсандмиз. Бугунги кунда School 21 да 17 ёшдан 44 ёшгача бўлган 16 фоиз қизлар бепул таҳсил олади. Улар орасида рўзғор юмушлари ва таълимни биргаликда муваффақиятли тарзда олиб бораётган оналар ҳам бор, бу эса ўрганишни бошлаш ҳеч қачон кеч эмаслигини кўрсатади. Айнан шундайлар учун мактабда махсус болалар хонаси ташкил этилмоқда.
Биз барча талабаларимиз учун қулай муҳит яратишга ва хотин-қизларни IT соҳасида илм олишлари ва ўз карьераларини яратишларини қўллаб-қувватлашга интиламиз. Мен барчани School 21 га қўшилишга ва бепул таълим олишга таклиф қиламан, бунинг учун Сиз 21-school.uz сайти орқали саралаш босқичига ариза беришингиз керак бўлади”.
Women Techmakers тадбири Ўзбекистонда 2018 йилдан бери амалга оширилиб келинади, аммо лойиҳа Самарқандда биринчи марта ўтказилмоқда.
WТМ элчиси, Plug and Play компаниясининг ҳамкорлар билан ишлаш бўйича менежери Рано Сидикова:
“Тошкентда биз аллақачон саъй-ҳаракатларимиз натижасини кўрмоқдамиз ва ўтган йили WТМ тадбирида 400 дан ортиқ иштирокчини йиғишга эришдик. Бугунги кунда пойтахтдаги IT-компанияларда кўплаб хотин-қизлар ишлайди, аммо ҳудудларда технология соҳасидаги гендернинг фарқи янада аниқроқ. WТМ тадбирлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ўтказила бошланганлиги бизни қувонтирди”.
Нозима Маликова – USAIDнинг Бизнесни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси мутахассиси:
“USAID лойиҳаси Ўзбекистонда хусусий секторни, айниқса ахборот-коммуникация технологиялари каби истиқболли соҳаларни ривожлантиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларини иқтисодиётга интеграциялаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизлар ва ёшлар иштирокини қўллаб-қувватлаш орқали биз янада мустаҳкам ва турли хил истеъдодлар базасини яратишни мақсад қилганмиз”.
Тадбир технология соҳасида юксалишга интилаётган йигит-қизлар ўртасида билим, тажриба ва ўзаро фикр алмашиш учун муҳим майдон бўлди.
School 21 да БЕПУЛ ўқиш учун мактаб веб-сайтида ариза топшириш мумкин.
Рўйхатга олиш саҳифасига ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)