Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги мамлакатга буғдой импортини вақтинча чеклашни режалаштирмоқда. Чекловлар 21 июндан 15 октябрга қадар амал қилади. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
Буғдой импортини тўхтатиш белгиланган санага қадар бозор шароитларига қараб узайтирилиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буни буғдой импортининг ортиши фонида экинлар нархи сезиларли даражада пасайган ёз мавсумида турк ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун қилмоқда.
Шунингдек, Туркия ҳукумати экспорт учун зарур бўлган хом ашё етказиб беришни маҳаллий ишлаб чиқариш орқали таъминлаш ниятида.
Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчиларимизга ўғитлар, дизель ёқилғиси ва сертификатланган уруғлар бериш давом этади, — дейилади Туркия вазирлиги сайтида.
Туркия ўзининг ички талабини қондириш учун турли мамлакатлардан буғдой импорт қилади. Буғдой экспорт қилувчи асосий давлатлар қаторига Россия, Украина, Қозоғистон, Болгария ва Руминия киради.
Изоҳ (0)