Тошкент шаҳар Яшнобод туманида дарахтга урилган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХБ хабар берди.
Унга кўра, ҳодиса 7 июнь куни соат 13:30 ларда Яшнобод тумани Элбек кўчасида содир бўлган. 1998 йилда туғилган Б.Т. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга тўқнашган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)