Ҳаво кемасининг кеч келиши муносабати билан фақат 3 июнь куни Тошкент—Анталья—Тошкент HY3223/3224 йўналиши бўйича парвоз ўзгартирилган жадвал бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Бунда:
- Тошкентдан соат 12:00 да жўнаш, маҳаллий вақт — Антальяга келиш 15:10, маҳаллий вақт;
- Антальядан жўнаб кетиш 17:00 да, маҳаллий вақт — Тошкентга етиб келиш 23:30, маҳаллий вақт.
2 июнь кечаси Анталья—Тошкент йўналиши бўйича авиақатнови амалга оширилиши керак бўлган ҳаво кемасида техник ишлар олиб борилиши ва унинг парвозга тайёр эмаслиги сабабли авиақатнов мажбурий кечиктирилган эди. Кейинроқ парвоз Анталя вақти бўйича 10:30 га кўчирилди. Барча йўловчилар жўнашни кутиш вақтида меҳмонхонага жойлаштирилди.
Изоҳ (0)