Нигерия Касалликларни назорат қилиш маркази (NCDC) маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада Нигерияда яна 12 та Ласса безгаги билан касалланиш ҳолати қайд этилган.
Ўлимга олиб келадиган касаллик Нигериянинг 28 штатидаги 124 та ҳудудга, жумладан, пойтахт Абужага тарқалган.
1 январдан буён Нигерияда жами 1001 та хавфли касаллик билан касалланиш ҳолати аниқланган, улардан 179 таси ўлим билан якунланган. Ласса безгаги биринчи марта 1969 йилда Нигерия шимоли-шарқидаги Борно штатида аниқланган.
Ласса безгаги туфайли Нигерия ҳукумати ўтган йилнинг февраль ойида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Безгак каламуш ва сичқон нажаси орқали юқади. Ушбу хавфли касаллик одамдан одамга юқиши ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Мамлакат ҳукумати аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга, гигиена қоидаларига риоя қилишга ва кемирувчилар билан алоқа қилмасликка чақирган.
Изоҳ (0)